Самарқанд вилоятида меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йил 15 декабрдан – 15 январга қадар «Туризм ойлиги» эълон қилинди.
Мазкур ойлик доирасида вилоятда жойлашган жойлаштириш воситалари, умумий овқатланиш шохобчалари каби сайёҳлик объектларида ҳамда туристик транспорт воситаларида саёҳатчилар учун ихтиёрий чегирмалар ва акциялар тақдим этилади.
Шунингдек, моддий-маданий мерос объектлари, музейлар ва театрларга ҳамда қўшимча хизмат кўрсатувчи объектларга ташриф буюриш учун 50 фоизгача махсус чегирмалар берилиши назарда тутилган, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.