Сўнгги йилларда республикамиз аҳолисининг муборак “Ҳаж” ва “Умра” амалларини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига боришлари учун кенг имкониятлар яратилгани боис, зиёратчилар сони тобора ортмоқда.
Бироқ, айрим шахслар бу имкониятлардан фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиш орқали уларнинг пул маблағларини ўзлаштириш мақсадида фойдаланишмоқда.
Жумладан, Самарқанд туманида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси ишчиси Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унинг 4 нафар қариндошини Саудия Арабистонига “Умра” зиёратига юбориш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.Аниқланишича, мазкур МЧЖ “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли лицензияга эга бўлмаган.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.