Маълум қилинишича, учрашувда муҳим ва жиддий масалалар муҳокама қилинган.
“Биз гиёҳванд моддалар айланмасини назорат қилиш миллий
тизимини изчил такомиллаштиришиб бормоқдамиз, бу борада халқаро экспертларнинг
хулосаси биз учун катта аҳамиятга эга”, деди Саида Мирзиёева.
Шунингдек, мулоқотда таҳлилий ва лабораториявий базани
ривожлантириш, рақамли назорат воситаларини жорий этиш, соҳа мутахассисларини
тайёрлаш мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида Қўмита миссиясининг Ўзбекистонга
кутилаётган ташрифига оид амалий масалалар ҳам кўриб чиқилди.