Самарқанд шаҳридаги Ширин маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Оқдарё устида янги кўприкнинг қурилиб, фойдаланишга топширилиши Самарқанд шаҳри куни учун муносиб туҳфа бўлди.

«Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси» томонидан 3,5 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилган кўприкнинг узунлиги 90 метр, эни 7,5 метр ташкил этиб, ушбу иншоот 100 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга.

Кўприк атрофи ободонлаштириб, манзарали дарахтлар ҳамда гуллар билан безатилди, деб хабар беради Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати.