Йиғилишда мамлакатимиз моддий маданий меросининг кўчмас мулк объекти сифатида давлат муҳофазасига олиниши, археологик, архитектура ва туризм масканларининг инфратузилмаларини ривожлантириш, монументал санъат асарларини асраш масалалари муҳокама қилинди.

Илмий эксперт кенгаши архитектура-қурилиш соҳаси мутахассислари, шарқшунос, музейшунос ҳамда тарихчи олимлар, малакали реставраторлардан иборат.