Қалъани ўрганиш пайтида ёғоч панеллар билан безатилган ва тахт зали дея тахмин қилинаётган хона топилган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, хона ёнғиндан жиддий зарар кўрган.
Энг ҳайратланарлиси, айнан ёнғин тасвирларнинг сақланиб қолишига сабаб бӯлган: ёғоч шу кунгача чириб кетган бӯларди, аммо унинг куйган қисмларида тасвир сақланиб қолган.
Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Лувр музейи мутахассислари ҳамкорлигида паннони қайта тиклаш устида жиддий иш олиб борилди. Эндиликда қадимги усталарнинг нозик ўймакорлик ишларидан баҳраманд бўлиш имконияти туғилди, деб ёзмоқда Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева.