Мазкур жадвалга кўра, бугунги кунда биринчи босқичда самарқандлик раҳбарлардан 150 нафари тиббий кўрикдан ўтиб, даволанмоқда. Жумладан вилоят ҳокими (Э.Турдимов), вилоят прокурори (Р.Машарипов), вилоят ички ишлар бошқармаси (Ш.Раҳмонов) ва вилоят давлат солиқ бошқармаси (А.Инағомов) бошлиқлари Тошкент шаҳрида, 3 нафар вилоят ҳокимининг маслаҳатчилари (ёрдамчи), 48 нафар сектор раҳбарлари (туман/шаҳар прокурорлари, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари), 96 нафар туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари вилоят тиббиёт марказларида тиббий кўрикдан ўтиб, зарурий муолажаларни олмоқда. Муолажалар жорий йилнинг 27 январига қадар давом этиши белгиланган.
Иккинчи босқичда (28 январдан 7 февралгача) Самарқанддан яна 24 нафар (8 нафар вилоят ҳокимининг ўринбосари, 16 нафар туман ва шаҳар ҳокимлари) раҳбарлар Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтиб, даволаниши кўзда тутилган.
Самарқанддан қайси раҳбарлар саломатлигини тиклаш учун таътилга чиққан?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ маҳаллий ҳокимлик ҳамда сектор раҳбарлари тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун 7 февралгача бўлган муддатда 2 босқичда қисқа муддатли таътилга чиқмоқда.
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларидан нархларни ҳисоблаш алгоритмларини қайта кўриб чиқишни талаб қилди
- Ўзбекистон Президенти Бокуга амалий ташрифини якунлади
- Бахтиёр Раҳмонқулов ФВВ Инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди
- Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланди: тадбиркорлар нималарни билиши керак?
- IT Park Uzbekistan Осиё-Тинч океани минтақасининг энг яхши билимлар зонаси деб топилди
- Ўзбекистон – Вьетнам муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Шаҳноза Мирзиёева Наманганда беш ёшли қизалоқ билан боғлиқ фожиа юзасидан муносабат билдирди
- 2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Наманганда 5 ёшли қиз билан боғлиқ жиноят иши Бош прокурор назоратига олинди
- Болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик кескин кучайтирилади
- Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
- Оҳангаронда боғчада тарбияланувчи бола ҳашаротларга қарши воситани ичиб, вафот этди