8 июнь куни соат 4:00 ларда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин бўлинмаси ходимлари томонидан ИИВнинг 2019 йил 3 июндаги “Республикамизнинг вилоятларидан Тошкент шаҳрига махсус жиҳозланмаган автоуловларда сифатсиз, истеъмолга яроқсиз гўшт ва чорва молларини кириб келишини олдини олиш тўғрисида”ги кўрсатмаси талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Зомин тумани ҳудудида жойлашган «Яккабоғ»  ЙПХ масканида “Самарқанд-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган машанани тўхтатишди. 

1985 йилда туғилган фуқаро М.Муротов бошқарувида бўлган “ISUZU” русумли автомашина  текширилганда, автомашина юкхонасида Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳудудида жойлашган “NAGMATULLA QUDRATOV” фермер хўжалигига қарашли бўлган 1 710 кг қора мол гўштларини ветеринария маълумотномаси ва текширув экспертиза хулосаси бўлмаган ҳолда Тошкент шаҳри Ҳайвонот боғига олиб кетаётганлиги аниқланди.

Гўштларни касаллик уйғотувчи омиллар бор-йўқлигини текширтириш мақсадида холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Юқоридагиларни инобатга олган холда ушбу қора мол гўштларини текширув хулосаси йўқлиги сабабли гўштларни касаллик уйғотувчи омиллар бор-йўқлигини аниқлаш учун намуналар олиниб, ветеринария ва санитария лабораториясига текшириш учун юборилди.

ИИВ Патруль-пост хизмати ва

жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси