Қайд этилишича, Самарқанд шаҳри жамоат транспорти тизимини тубдан ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар доирасида 30 дона замонавий “Asia Star” русумли автобуслар олиб келинди.

Вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “Самарқанд ҳамкор транс“ МЧЖ томонидан олиб келинган ушбу автобуслар тендер танловлари орқали шаҳардаги автобус йўналишларига брутто-шартномаси асосида жойлаштирилади.