Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси ҳамда “Самарқандйўловчитранс” давлат муассасаси масъуллари Хитойнинг Ченжоу шаҳрида бўлди.

Улар "Yutong" заводига бориб, автобусларнинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. 

112 гектар майдонда жойлашган завод 30 минг фуқарони иш билан таъминлаган. "Yutong" Ўзбекистон бозорига 2012 йилда кириб келди. Самарқандда заводнинг 100 дона электробуси хизмат кўрсатмоқда. 

Хизмат сафари давомида мутасаддилар "Yutong" заводи раҳбарияти билан мулоқот олиб борди. Самарқандда фойдаланилаётган электробуслар сони ортиб бораётганидан келиб чиқиб, компания томонидан кўрсатилаётган сервис хизматларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди. 

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳри учун дастлабки босқичда 80 та, кейинчалик яна 250 та электробус харид қилиш бўйича фикр алмашилди. 

"Yutong" заводи раҳбарияти ҳамкорлик учун доим тайёрлигини билдирди.