Депутатлар ўз округидаги камида 10 та камбағал оила рўйхатини шакллантиради ва бу хонадонларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши, имтиёзли кредит ажратилишини назоратга олади. Ушбу маблағ ҳисобидан уларга ёрдам беради. 

Шунингдек, депутатлар камбағалликдан чиқариш бўйича бажарилаётган ишлар натижадорлигини мониторинг қилиб, йўналишлар кесимида ўз таклифларини бериши таклиф қилинди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларига ҳудудлардаги аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилиш учун 2 млрд сўмдан ажратилганди.