Шароф Рашидов номидаги Самарқанд Давлат Университетининг 2-курс талабаси Зуҳро Ҳабибова томонидан яратилган Ўзбекистондаги ҳозирги кунда инсон ресурсларини эффектив бошқариш ва келажакдаги муаммо ва ечимларни таклиф қилган мақола, жумладан, Америка Қўшма Штатларининг Hossler номидаги илмий-изланиш институти экспертлари томонидан юқори баҳоланди.
Мазкур институт профессори Мартина Мастин илмий иш мавзуси актуал эканлигини қайд этиб, мазкур соҳада илмий ишлар яратилаётгани ҳозирги кунда Ўзбекистонда соҳага берилаётган эътибор натижаси эканлигини таъкидлади.
Илмий мақола 2023 йилнинг иккинчи ярмида Hosslerр номидаги илмий-изланиш институтининг расмий журналида чоп этилади ва кенг жамоатчиликка тақдим этилади.
Мамлакатимизда хорижий тилларни ўрганишга берилаётган эътибор туфайли ҳозирги кунда Ўзбекистондаги ёш изланувчиларнинг илмий ишлари халқаро эътирофга сазовор бўлмоқда. Бу ўз навбатида мамлактимиз илмий салоҳиятини дунёга танитишга ва учинчи ренессанснинг мустаҳкам илмий пойдеворини яратишда хизмат қилади.
Парвиз Субханкулов,
Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг
Самарқанд вилоят ҳудудий вакиллик медиа-волонтёри.