Спортни ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, нуфузли мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчилар ҳам муносиб иштирок этди. Жумладан, жаҳоннинг 50 га яқин мамлакатидан самбочилар иштирок этган жаҳон биринчилигида ҳамюртларимиз 1 та кумуш, 4 та бронза медалига сазовор бўлишди.
Терма жамоамиз сафида қуйидаги спортчиларимиз мусобақа шоҳсупасига кўтарилди:
Кумуш: -58 кг: Лутфилла Сайдаматов (жанговар самбо)
Бронза: -79 кг: Шерзод Исманов (жанговар самбо)
Бронза: -58 кг: Достон Рўзиев
Бронза: -64 кг: Сардор Олимжонов
Бронза: -65 кг: Мухлиса Қодирберганова.