Унда жаҳоннинг 21 мамлакатидан 80 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Мукофот жамғармаси 189 минг АҚШ долларини ташкил этувчи баҳсларда ўзбекистонлик самбочилар ҳам муносиб иштирок этишди ва 4 та кумуш медаль қўлга киритишди.

Терма жамоамиз вакиллари орасида Ҳомиджон Мўминов (-64 кг), Сарбон Эрназаров (-71 кг), Улуғбек Раҳмонов (-79 кг) ва Ихтиёр Эшмуродов (-88 кг) финалгача етиб бориб, якунда кумуш медалга сазовор бўлишди.

Мусобақа регламентига биноан спортчиларимиз кумуш медаль билан бирга 7 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига ҳам эга чиқишди, дея хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати.