Мусобақа якунига кўра, самбочиларимиз 9 та медаль билан қайтадиган бўлишди. Cпортчиларимиз турнир давомида 2 та олтин, 6 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди.
Жаҳон кубогида қуйидаги спортчиларимиз совриндор бўлишди:
Олтин:
-58 кг: Баҳодир Бакиев (жанговар самбо)
-88 кг: Ихтиёр Эшмуродов (спортча самбо)
Кумуш:
-64 кг: Ҳомиджон Мўминов (спортча самбо)
-98 кг: Дилшод Чориев (спортча самбо)
+98 кг: Ҳакимжон Исмоилов (жанговар самбо)
-50 кг: Сабина Давлатова (спортча самбо)
+98 кг: Ҳусниддин Ҳусанов (спортча самбо)
-64 кг: Ойбек Солиев (спортча самбо)
Бронза:
-79 кг: Шерзодбек Исмоилов (жанговар самбо).
Қувонарлиси, эркаклар терма жамоамиз мусобақада умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди. Бу борада биринчи ўринни Россия, учинчи ўринни эса Қирғизистон терма жамоалари банд этишди. Жанговар самбочиларимиз эса Россия ва Қозоғистондан сўнг умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди.