Йиғилишда Қурилиш вазирининг ўринбосари Ўктам Тўраев, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Бекзод Раҳматуллаев, институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.
Жамоага Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 августдаги қарори билан Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ректори этиб тайинланган туркиялик малакали мутахассис Чидем Джанбай Туркйилмаз хоним таништирилди.
– Биз жамоа билан таълим сифатини, илмий даражаларни оширишга қаратсак бу бизнинг биринчи қадамимиз бўлади. Ишончим комилки, ҳаммамиз юракдан меҳнат қиламиз ва ушбу жамоадаги ҳар бир профессор-ўқитувчи ҳамда бошқарув ходимлари билан биргаликда уддалаймиз, – деди Чидем Джанбай Туркйилмаз.