СамДТИ проректори Э.Тангировнинг маълум қилишича, Самарқанд давлат тиббиёт институтига Ургут туманидаги 36 та мактаб бириктирилган. Қайд этилишича, Ургут тумани ҳокими Б. Жабборов ва СамДТИ ректори Ж.Ризаев ҳамкорлигида ишлаб чиқилган «Йўл харитаси»га кўра, институтнинг тажрибали профессор-ўқитувчилари мактабларда ўқитувчилар сони, штат бирлиги, мактабларнинг сиғими, мавжуд ўқувчилар сони, битирувчиларнинг ОТМларга ўқишга киришига алоҳида эътибор қаратади.
Бундан ташқари, мактабларнинг иситилиши, кутубхона ва лаборатория хоналарининг ҳолати ўрганилади. Таъкидланишича, мактабларнинг моддий техника базасини янада яхшилаш учун уларнинг 18 тасига 60 дона компьютер беғараз тақдим этилган. Мактабларда таълим сифатини ошириш мақсадида етакчи соҳа мутахассислари ва кафедралар мудирлари ҳар ҳафта бир марта очиқ дарслар, чоршанба куни «Кимё ва биология» фанлари бўйича ўз маърузалари билан иштирок этиши белгиланган.