Менинг шаънимга билдирилган, мен учун ғоят қадрли бўлган ушбу табрик ва тилакларни, авваламбор, Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ва эҳтиром, мамлакатимизнинг бугунги ва эртанги кунига бўлган ишонч ифодаси сифатида қабул қиламан.

Фурсатдан фойдаланиб, меҳнатсевар, бағрикенг ва олижаноб халқимизга яна бир бор чин қалбимдан фарзандлик меҳримни ва ҳурматимни билдираман.

Кўпмиллатли халқимиз билан бирга бугунги мураккаб синовлардан муносиб ўтиб, жонажон Ўзбекистонимиз равнақи ва эл-юртимиз фаровонлиги йўлида олдимизга қўйган улкан мақсадларга албатта етамиз, деб ишонаман.

 

 

Шавкат МИРЗИЁЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти