Пойга Памплона шаҳрида (Наварра автоном вилояти) Сан-Фермин фестивали доирасида ўтказилди. Байрам бошланганидан бери буқалар билан пойга пайтида ҳаммаси бўлиб бир неча ўнлаб одамлар жароҳатланди.
Буқалар билан пойга Наварра ҳомийси Авлиё Фермин шарафига ўтказиладиган фестивалнинг асосий тадбиридир. Унда буқалар қўрадан қўйиб юборилади ҳамда тор кўча бўйлаб бир неча дақиқа давомида юзлаб одамлар ортидан қувади.
Ўтган йилнинг август ойида бир киши Валенсияда буқалар югуриш пайтида олган жароҳатлари туфайли вафот этган эди, деб хабар беради mir24.tv.