Эртага, 18 май куни www.12сймболс.уз платформасида ўрин оладиган кўргазмада Ўзбекистон санъат музейларининг дурдоналари, Лондондаги "Тейт" галереясидан, Венанинг Белведер, Мадриддаги Реина София музейларидан олинган ноёб асарлар намойиш этилади.
Экспозицияда ўзбекистонлик ҳамда Европанинг Климт ва Салвадор Далидан бошлаб шу кунгача бўлган санъат усталарининг энг нодир асарлари ўрин олади.
— Бу асарлар ўзаро ғайриоддий тарзда боғланган, — дейди Маданият вазирлиги музейлар ва кутубхоналарни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шаҳло Абдуллаева. — Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон байроқларидаги 12 та юлдуз рамзий маънога эга. Шунинг учун кўргазма мавзуси - санъатдаги 12 та универсал рамз: нуқта, доира, учбурчак, квадрат, хоч, саккизбурчак, беш бурчакли юлдуз, куб, гексаграм, юрак, пирамида ва спиралдир. Томошабин кўргазмадан ўрин олган санъат асарларини томоша қилар экан, ҳар бири ҳақида суҳбатлашиш, уларнинг маъносини ўрганишга ҳаракат қилади!
Эртадан бошлаб, 12 та рамз ва кўргазма мавзусига бағишланган “Менинг рамзим” номли онлайн танлов марафони ҳам иш бошлайди.