Танловда Тошкент шаҳридаги 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг хореография бўлими ўқувчилари Шахзода Пирназарова 1-ўрин, Анетта Гиннатуллина, Абдуллаева Эъзоза 2-ўрин ҳамда "Жемчужина востока" рақс гуруҳи 1-ўринга эга бўлишди.
Чилонзор туман 15-болалар мусиқа ва санъат мактабининг тасвирий санъат бўлими 2-синф ўқувчиси Дёмин Егор ҳам иштирок этиб, “I даражали лауреат" дипломи билан тақдирланди, ҳамда 2022 йил 15-17-декабрь кунлари Москвада бўлиб ўтадиган "Парад звёзд" Халқаро танловига имтиёзли таклифномани қўлга киритди , деб хабар беряпти Маданият вазирлиги матбуот хизмати