Учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари Шохруҳ Исоқулов меҳмонга ташриф учун миннатдорлик билдириб, бу келгусида Сирдарё вилояти ҳамда Санкт-Петербург шаҳри ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий, маданий ва бошқа алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Бунга жавобан Евгений Кассюра илиқ ва самимий қабулдан мамнун эканлигини билдириб, Сирдарёнинг бугунги кундаги экспорт салоҳияти, ҳудудда инвесторларга яратилаётган шароитлар билан қизиқди.
Шунингдек, Шохруҳ Исоқулов вилоятда кейинги беш йилда амалга оширилаётган ишлар, вилоятнинг жойлашуви жиҳатдан туризм ва инвестициявий лойиҳаларни йўлга қўйишга қулайлиги, саноат, тиббиёт, маданият каби соҳаларда эришилаётган ютуқлар ҳақида тушунча берди, деб хабар беради Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.