Меҳнат мигрантлари билан учрашувлардан кўзланган мақсад  уларга зарур консуллик ва ҳуқуқий ёрдамларни кўрсатишдан иборат бўлди.

Маълум бўлишича, айни пайтда мазкур қурилиш ташкилотларида  бир ярим мингга яқин юртдошимиз меҳнат қилмоқда.

Мулоқот чоғида ватандошларимизга Бош консулхона ва Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Санкт-Петербургдаги ваколатхонаси фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.

Бундан ташқари, жорий йилда мамлакатимизда ўтказиладиган муҳим сиёсий тадбирлар ва уларда хорижда меҳнат қилаётган ватандошларимизнинг иштирокига доир маълумотларга ҳам ўрин берилди.

 Учрашувда, шунингдек, ватандошларимизга маҳаллий давлатнинг қонун талабларига риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қурилиш ташкилотлари раҳбарлари билан ўтказилган суҳбатларда ўзбек мингрантларига яратилган меҳнат шароитлари, меҳнат шартномаларида кўрсатилган бандларнинг сўзсиз бажарилиши бўйича фикр алмашилди. 

Томонлар ватандошларимиз билан юзага келиши мумкин бўлган муаммоли масалаларни биргаликда бартараф этиш ва шундай мулоқотларни мунтазам ўтказиб туришга келишиб олди.