Клиник тадкикотлар унинг кўкрак бези, простата, мия, тухумдон, бачадон бўйни, тери ва ўпка саратонига қарши самарали эканини кўрсатди.
AOH1996 дори воситаси PCNA саратон оқсилини нишонга олади. Мутацияга учраган шаклда у ДНК репликацияси ва ўсаётган ўсмаларнинг сақланиши учун жуда муҳим бўлади.
Олдинги тадқиқотлар PCNA саратон ҳужайраларида ноёб ўзгаришларга эга эканлигини кўрсатди. Олимлар фақат саратон оқсилининг ўзига хос шаклига қаратилган дори яратишга муваффақ бўлишди.
Айни пайтда олимлар дори воситасини ҳужайра ва ҳайвонларга таъсирини синаб кўришди. Одамлар устида клиник синовларнинг биринчи босқичи давом этмоқда, деб хабар беради mir24.tv.