Одам қон саратони ҳужайралари киритилган сичқонлар устида ўтказилган тестларда тадқиқотчилар CMTM6 мембрана оқсили CD58 экспрессиясини ошириб, ўсимтага қарши иммунитетни яхшилаганини пайқашди. CD58 молекула бўлиб, у иммун ҳужайрадаги рецептор билан боғланганда иммун Т- ҳужайраларининг фаоллашувини кучайтиради.
Одам ҳужайраларида ўтказилган қўшимча тестлар шуни кўрсатдики, CМТМ6 ёки CD58 нинг юқори экспрессияси иммунотерапияга иммун жавобини сезиларли даражада оширди. Келажакда олимлар жамоаси лаборатория тажрибаларида кўриб чиқилаётган оқсилларнинг экспрессиясини тартибга солиш имкониятини ўрганишни режалаштирмоқда. Бу эса саратон иммунотерапиясининг самарадорлигини оширади, деб хабар беради lenta.ru.