Иш натижалари Science Advances журналида эълон қилинди.

Сўнгги ишланмалар соғлом ҳудудларга таъсир қилмасдан шишларга қарши самарали таъсир кўрсатиш имкон беради. Хусусан, дори-дармонларни тўқималарга аниқ етказиб бериш усуллари мавжуд, аммо биологик мослик ва ўтказувчанлик муаммолари ҳали ҳам мавжуд.

Ушбу муаммони ҳал қилиш учун мутахассислар зарарли ўсимталар ўзига хослигидан фойдаланадиган ноёб тизимни ишлаб чиқишди. Маълумки, ўсимта ҳужайралари одатда паст даражада кислородга эга, яъни уларда гипоксия. Янги технология дориларни тўғридан-тўғри шиш пайдо бўлган жойга етказиш учун паст кислородли муҳитга асосланади. Илгари бу ёндашув ўсимталарда нотекис кислород даражаси туфайли чекланган самарадорликка эга эди.

Инновацион, ўз-ўзидан зарядланувчи тузли сув аккумулятори ўсимта атрофидаги кислород миқдорини доимий равишда тартибга солиши мумкин. Тажрибаларда бу усул сичқонларнинг 80 фоизида шишларни бутунлай бартараф этди. Жамоанинг таъкидлашича, батарея ўсимта ҳужайраси ичидаги кислородни 14 кундан кўпроқ вақт давомида доимий равишда таъминлаши мумкин, у соғлом ҳужайраларга деярли таъсир қилмайди.

Энди тадқиқотчилар янги синовларни стандартлар янада қатъийроқ бўлган одамларда амалга оширишни мақсад қилган. Бундан ташқари, мазкур ёндашувлар электрохемилюминесценция, электр нерв стимуляцияси ва бошқа тақиладиган қурилмалар каби бошқа терапевтик соҳалар учун самара беради, дейилади lenta.ru сайтида.