Авран (Gratiola officinalis) Россияда ўсади ва илгари халқ табобатида кенг қўлланилган. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, у саратон касаллигини даволашда ёрдам беради. Ушбу ўсимликка асосланган дорини организм яхши ўзлаштиради ва жуда камдан-кам ҳолатларда салбий таъсир кўрсатади.
Ҳозирги вақтда қўлланиладиган дорилар ўсима ҳужайраларини оммавий йўқ қилишга олиб келади. Бундай ҳолда, организмнинг интоксикацияси юзага келади. Авранга асосланган маҳсулот дастурлаштирилган ҳужайра ўлими (апоптоз) жараёнини фаоллаштиради.
Тажрибалар давомида ўт сувда ёки хлороформда эритилиб, спирт билан аралаштирилди. Натижада, олимлар энг катта биологик фаолликка эга бўлган компонентларни танлашга муваффақ бўлишди. Мазкур даволовчи воситанинг ўсимликка асосланган ўсмаларга қарши биринчи дори эканлиги таъкидланди.
Ҳайвонлар устида олиб борилган синовлар дори воситаси ўсма ўсишини 70 фоизга камайтиришини ва хавфсиз эканини кўрсатди. Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги одамларда клиник синовлар ўтказишга рухсат берди, деб хабар беради mir24.tv.