Олимлар нефть-кимё саноатида қайта ишлаш жараёнининг барча босқичлари, жумладан хомашёни қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, ишлатиш ва утилизация қилишнинг одам саломатлигига таъсирини таҳлил қилишди. Миссисипи дарёси бўйида жойлашган 200 дан ортиқ нефть-кимё заводларини ўз ичига олган ҳудуд мисол сифатида келтирилди. Унинг яқинидаги турар-жойларда яшовчи аҳоли вакилларида саратонга чалинганлар сони ўртача кўрсаткичдан 50 баравар юқори.

Нефть-кимё корхоналари яқинида яшамайдиган одамлар учун ҳам потенциал хавф мавжуд. Мисол учун, яқинда Огайо штати аҳолиси винилхлоридни олиб кетаётган юк поездининг ҳалокатга учраши оқибатларидан азият чекди. Таркибида канцероген бўлган заҳарли тутун аҳоли саломатлигига таъсир этди.

Бундан ташқари, нефть-кимё саноати корхоналари кўп миқдорда иссиқхона газларини чиқаради, бу эса иқлим ўзгаришига олиб келади. Ҳаддан ташқари иссиқ об-ҳаво, ўрмон ёнғинлари, тўфонлар ва тошқинлар тиббий ёрдам сифатига ва саратон касаллигига чалинганларнинг соғлиғига янада салбий таъсир кўрсатади, деб хабар беради lenta.ru.