Бу ҳақда Қозоғистон экология, геология  ва табиий ресурслар вазирининг ўринбосари Аҳмеджон Пиримқулов маълум қилди.

14 май куни Қозоғистон экология, геология  ва табиий ресурслар вазири Ўзбекистон сув хўжалиги вазири билан учрашган.

“Биз Сардоба сув омбори халқаро ва қозоғистонлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида келишиб олдик, унинг асосида қурилиш тақдири тўғрисида қарор қабул қилинади, деди Примқулов.