660 ўринли замонавий мактабда барча қулайликларга эга бўлган ўқув хоналари, 2 та хорижий тиллар, 2 та ахборот технологиялари хонаси, кимё, биология ҳамда физика лаборатория хоналари, очиқ спорт майдони, замонавий кутубхона, 120 ўринли замонавий ошхона мавжуд бўлиб, энг сўнгги замонавий жиҳозлар билан таъминланган.

Аввалроқ Сардоба сув тошқинидан жабр кўрган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 15 та мактаб ва 2 та мактаб филиали  замонавий талаблар асосида таъмирланиб, ўқувчилар ихтиёрига фойдаланиш учун топширилган эди. 

Аввалроқ Сардобада 5 нафар ўқитувчига янги ва замонавий уйлар топширилгани ҳақида хабар бергандик.