Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё“ чегара божхона пости орқали қўшни давлатга йўл олган хориж фуқароси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда қўл юклари орасида декларацияланмаган ва божхона ходимига маълум қилинмаган XVIII асрга тегишли 1 дона қадимий ҳайкалча ҳамда 1 дона қадимий обдаста борлиги аниқланди.
Шунингдек, “Термиз аэропорт“ чегара божхона пости орқали хорижга учиб кетаётган фуқаронинг қўл юклари ичидан 1 дона сарғиш-қизғиш рангдаги, юзасида тасвир ва лотин тилидаги ёзувлар мавжуд бўлган, ХIХ асрга оид танга борлиги аниқланди.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги 131-сонли қарорига мувофиқ, 50 йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар юртимиздан олиб чиқиб кетилмайди.