Японияда ўтказилаётган "Токио-2020" Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган боксчи, олимпиада ўйинлари иштирокчиси Баҳодир Жалолов 29 июл куни олимпиада ўйинларидаги иштирокини бошлайди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқ орқали хабар берди ва ҳамюртларимиздан уни қўллаб-қувватлаб туришини сўради.
Ватандошимизга улкан зафарлар тилаган ҳолда жаҳон аренасида Ўзбекистон байроғини юқори кўтариб ғолиблар сафидан ўрин олишини тилаб қоламиз.
Сариосиё тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати