Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани "Янги ҳаёт" маҳалласи ҳудудида «ASIA ELECTRON» МЧЖ томонидан лойиҳанинг умумий қиймати 15 млн АҚШ доллари бўлган “Маиший техника ишлаб чиқариш комплексини ташкил этиш" лойиҳаси икки босқичда амалга оширилади.
Лойиҳанинг 1-босқичи 2021 йил, 2 - босқичи 2022 йилнинг 4-чорагида амалга оширилиши белгиланган ва натижада 200 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Сариосиё туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати