Ана шулардан бири Навоий вилоятидаги Сармишсой дараси суратларидир.
Бу ерда 5 мингдан 10 минггача петроглиф — қоятош суратлари мавжуд.
Хўш, улардан энг дастлабкиларининг ёши нечада?
Мутахассисларнинг айтишича, уларнинг энг қадимгилари милоддан аввалги 9 минг йиллар илгари аждодлар томонидан тошларга ўйилган. Кейингилари эса Ўрта асрларга тегишлидир. Неолит, бронза даврларига оид тасвирларда асосан ҳайвонлар ҳамда ов ва бошқа маросимлар тасвирланган. Ўрта асрларга оид суратларда эса арабий ёзувлар ҳам учрайди.