Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг февраль ойида сартарошхона хизматлари нархлари январь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 1,7 фоизга қимматлашган.

Сартарошхона хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 3,6 фоизга қимматлашгани кузатилган.

2022 йилнинг февраль ойида ўтган ойга нисбатан:

Аёллар учун сартарошхона хизматлари нархлари - ўртача 1,5 фоизга ошган.

Эркаклар учун сартарошхона хизматлари нархлари - ўртача 1,9 фоизга қимматлашган.

Косметолог хизматлари ўртача -1,4 фоизга ошгани кузатилган.