Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, энергетика соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш борасида кейинги амалий қадамлар муҳокама этилди.
Жумладан, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида муқобил энергия соҳасида қатор йирик лойиҳаларни амалга ошираётган ACWA Power компаниясининг ижобий тажрибаси қайд этилди. Компания ҳозирги кунда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда келгусидаги инвестиция ташаббусларини ҳаётга татбиқ этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ўзаро тайёрлик билдирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил август ойида Саудия Арабистони Подшоҳлигига давлат ташрифи чоғида имзоланган келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида SABIC, Saudi Telecom Company, Saudi National Bank, Dr. Sulaiman Ал-Habib Medical Group, Jamjoom Pharma, Ал Rajhi International, Ajlan & Bros Holding Group ва Ал Hokair Group компаниялари билан кимё, телекоммуникация, тиббиёт, фармацевтика соҳалари ва банк сектори, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, чакана савдо тармоқларини ташкил этиш йўналишларида бир қатор лойиҳаларни маромига етказиб, фойдаланишга топширишни тезлаштириш истиқболлари муҳокама этилди.
Саудия Арабистони томонидан 24-25 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги савдо, иқтисодиёт, фан-техника, маданият, спорт ва ёшлар соҳаларида келишувларни мониторинг қилиш бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг
6-йиғилишини САПда ташкил этиш тўғрисидаги таклифи муҳокама этилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.