Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашув давомида Элчининг 2017-2021 - йиллардаги самарали фаолияти қайд этилди. Таъкидланганидек, ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб борди.
Элчи, ўз навбатида, Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятининг амалий қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.