Ўзбекистон маҳсулотлари экспорти ҳажмларини ошириш билан боғлиқ масалалар мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.
Учрашув чоғида Саудия Арабистонидаги фармацевтика заводларига хомашё етказиш доирасида Ўзбекистондан желатин маҳсулотларининг экспорти масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Саудиялик тадбиркор “Golden Star” компанияси бош директори Абдулмуъин Зурги компания менежери Мажид Азиз Мухаммад Одех ҳамроҳлигида ноябрь ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистонга боришни режалаштираётганини маълум қилди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад “MMM Amin Bio” компанияси томонидан желатин маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши жараёнлари билан танишиш, экспорт ҳажми ва нархини келишиш ҳамда тегишли икки томонлама битимни имзолашдан иборат.