Суҳбат давомида жиддалик тадбиркорнинг эътиборига Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, иқтисодиётни либераллаштириш ва ташқи савдони ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар, хорижий импортчилар учун яратилган бизнес қулайликлар, республикадаги экспортёрлик муҳитининг жозибадорлиги ҳамда эркин иқтисодий ҳудудлар фаолияти ҳақидаги батафсил маълумотлар ҳавола этилгани баробарида Ўзбекистондаги “BMB Trade Group” компанияси маҳсулотларининг тақдимоти ҳам ўтказилди.
“Vision Development” компанияси бош директори Мужаҳид Хан қуруқ мевалар ва заъфаронни Ўзбекистондан Саудия Арабистонига олиб келишга қизиқиш билдирди. У Ўзбекистон компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатиш асносида ўзбек маҳсулотларининг Подшоҳликка импортини йўлга қўйишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Хусусан, Мужаҳид Хан “BMB Trade Group” компанияси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиб, мазкур компаниянинг Саудия Арабистонида диллерлик хизматини кўрсатишга ҳам тайёрлигини айтди.
"Vision Development” компанияси бош директори жорий йил 14 сентябрь куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон -— Саудия бизнесменлари учрашувига ҳам таклиф этилди. Бу ҳақида “Дунё” АА хабар бермоқда.