Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилинди.

Вазир ўринбосари Флориан Фраушер сўнгги йилларда Австрия ишбилармон доира вакилларининг Ўзбекистонда фаолият юритишга қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлади. У шунингдек, 2022 йил июнь ойида Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон – порлаётган юлдуз: Буюк ипак йўлидаги янги имкониятлар» шиори остида ўтказилган "Austria Connect Central Asia" конференцияси якунларини юқори баҳолади.

Музокаралар натижасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Австрия ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилишини жорий йилнинг иккинчи ярмида Вена шаҳрида ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши кун тартибидан икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, савдо, инвестиция, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги, текстиль, банк-молия, туризм, илм-фан ва технология соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари ўрин олади.

Томонлар Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши доирасида Ўзбекистон-Австрия бизнес-форумини ўтказиш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлашди. Мазкур иқтисодий тадбирга Австрия ишбилармон доира, шунингдек, Федарал иқтисодий палата ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллирини жалб қилиш бўйича ҳам келишиб олинди.