Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 23 январдаги “Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, Савдо-саноат палатаси ҳузурида Электротехника масалалари қўмитаси ташкил этилди.

Учрашувда жамоатчилик асосида ташкил этилган қўмитанинг вазифалари, тузилишидан кўзланган мақсади ва бошқа кўплаб мавзуларда тақдимотлар ўтказилди, шунингдек, қўмита раислигига номзод маъқулланди.

Қарорга кўра, Савдо-саноат палатаси ҳузурида жамоатчилик асосида ташкил этилаётган қўмиталар раислари Палата раисининг тегишли соҳалар кесимида маслаҳатчилари этиб тайинланди.