Мана шундай эзгу ишларни амалга ошириш мақсадида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан ҳам яна бир савобли ишга қўл урилди. Жумладан, Каттақўрғон шаҳридаги «Нуробод» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Асат Наркабилов 2016 йилдан буён моддий имкониятидан келиб чиқиб, ўз дардига шифо тополмасдан келаётганди.

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар кенгашининг 2022 йил январь ойида бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида ушбу фуқарога ёрдам кўрсатиш мақсадида унинг ҳозирги кундаги шароити муҳокама этилиб, фуқаро Асат Наркабиловнинг «Темир дафтари»да рўйхатда турганлиги ҳамда оилавий шароити инобатга олинган ҳолда, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Каттақўрғон шаҳар бўлинмаси қошида ташкил этилган «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан Республика ихтисослашган травматология ва Ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида Эндопротез амалиётини ўтказиш учун 27,3 миллион сўм миқдорида бир марталик маблағ ажратилди.

Нодир Алимов,

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди

Самарқанд вилоят бўлим бошқаруви

матбуот хизмати ходими.