Бу инсоннинг 10 нафар фарзанди бўлиб, шундан 7 нафари мактаб ўқувчилари ҳисобланади. Яқинда А.Абдуллаев «Маҳалла» хайрия жамоат фондига мурожаат қилиб,
7 нафар фарзандларига мактаб формаси ва ўқув қуроллари сўраган эди. Унинг ушбу мурожаатини инобатга олиб, фонднинг маблағлари ҳисобидан унинг фарзандлари ҳомийлик асосида мактаб формалари ва ўқув қуроллари билан таъминланди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги «Ҳазора» ва Тойлоқ туманидаги «Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 13 нафар кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига ҳам мактаб формалари ҳомийлик асосида олиб берилди.

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлим матбуот хизмати.