Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган ватандошларимиз томонидан йиғилган 11 600 АҚШдоллари миқдоридаги хайрия пул маблағи Хоразм, Навоий, Бухоро, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларидаги ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари кўринишида тарқатилмоқда.
Бугун, 25 июнь санасида "Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси"нинг делегацияси ана шу эзгу мақсадда Хоразм вилоятига йўл олди.