Халқимиз учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган сайловни кузатишда иштирок этаётган С. Чернявский, сайлов жараёни юқори савияда ташкил этилганини, сайлов участкаларида барча шарт-шароитлар яратилганини таъкидлаб ўтди. Шуниси эътиборлики, Ўзбекистонда бу галги Президент сайловига хорижий давлатлардан, шу жумладан Ғарб давлатларидан кузатувчилар аввалгиларига қараганда бир неча маротаба кўпроқ келган.

Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шу жумладан, парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Парламент дўстлик гуруҳлари доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.