Унда комиссия раиси М. Болтабоев округ ҳудудидаги участкаларда муддатидан олдин овоз бериш жараёнининг натижалари, жойларда сайловга тайёргарлик кўриш ва сукунат куни билан боғлиқ масалалар бўйича атрофлича маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 13 октябрдаги “Айрим сайлов участкаларида сайлов жараёнини видео-трансляция қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида”ги қарори ижроси таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди. Унга кўра, 10-Тошкент вилояти сайлов округида овоз бериш куни сайлов жараёни онлайн видео-трансляция қилинадиган 22 та сайлов участкаси рўйхати тасдиқланди.

Таъкидланишича, айни пайтда вилоятдаги 963 та сайлов участкасининг барчаси сайловга тайёр. Жорий йилнинг 20 октябрь куни сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш якунланди. 14 октябрда бошланган муддатидан олдин овоз беришда 22 минг 745 нафар сайловчи иштирок этди.

Хусусан, ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда Зангиота туманида 3 минг 610 нафар, Чирчиқ шаҳрида 2 минг 430 нафар, Ўрта Чирчиқ туманида 1 минг 548 нафар, Паркент туманида 1 минг 436 нафар, Бўстонлиқ туманида 1 минг 427 нафар фуқаро ва 1 минг 743 нафар ҳарбий муддатидан олдин овоз беришда қатнашди.

Ҳозирда сайлов участкаларига сайловчиларни чақириш учун таклифномалар етказиб берилган. Шунингдек, сайлов пандемия шароитида ўтаётгани инобатга олиниб, бир марталик тиббий ниқоб, антисептик воситалар, комиссия аъзолари учун ҳимоя воситалари ажратилган ва етказилди.

Жойларда ҳар бир сайлов участкасига икки нафардан тиббиёт ходимлари бириктирилди. Якуний рўйхатга киритилган сайловчиларнинг умумий сони 1 миллион 799 минг 742 нафарни, жумладан, сайловда қатнашувчи 18-30 ёшдаги фуқаролар 567 минг 621 нафарни (31.5 фоиз), аёллар 907 минг 837 нафарни (50.44 фоиз) ташкил этмоқа.

Матбуот анжуманида мутахассислар томонидан сукунат куни ҳақида ҳам маълумот берилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволарга комиссия раиси ва аъзоларидан жавоблар олди.

         Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

“Янги Ўзбекистон” мухбири