Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хорижий ОАВ вакиллари МСК томонидан аккредитациядан ўтказилади. Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган хорижий ОАВ вакилларини МСКдан аккредитациядан ўтказиш учун тегишли ОАВ мухбирлик пункти (бюроси, офиси) раҳбари МСКга мурожаат қилади.

ОАВ вакиллари ваколат муддати унга аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган кундан бошланади ва сайлов якунлари расман эълон қилинган куни тугайди.