Туман марказидан олисда жойлашган ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 900 дан ортиқ хонадон бўлиб, 5 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Табиийки, деярли ҳар куни маҳалла аҳли бирор юмуш билан Давлат хизматлари марказига боришига тўғри келади. Шу боис марказ ходимлари мобиль автобусда маҳалла аҳолисининг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда йигирмага яқин фуқарога давлат хизматлари кўрсатилди. Фуқаролар, асосан, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кадастр паспортини шакллантириш, жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақамини (СТИР) олиш, фарзандларини давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш учун йўлланма бериш борасида мурожаат қилди.
ДХА Тошкент вилояти бошқармаси
матбуот хизмати