Ёндашув ингичка ичакда ёғнинг сўрилишида асосий роль ўйнайдиган SOAT2 ферментини ингибирлашга асосланган. Бу усул ёғнинг сўрилишини камайтиришнинг истиқболли усули ҳисобланади ва шу билан юқори ёғли парҳездан келиб чиқадиган семиришнинг ривожланишига йўл қўймайди.
Терапевтик молекулаларни етказиб бериш учун тадқиқот гуруҳи ҳимоя қобиғи билан қопланган полимер ядросидан иборат нанозаррачалар тизимини ишлаб чиқишди. Ушбу нанозаррачалар ингичка ичакка майда интерференциал РНК (siRNA) етказиб беради, бу ерда улар SОАТ2ни ингибирлаштириб, ёғнинг сўрилишини блоклайди.
Сичқонлар устида ўтказилган тажрибалар нанозаррачалардан фойдаланиш ёғнинг сўрилишини камайтиришини, ҳатто ёғли парҳезда ҳам семиришнинг олдини олишини кўрсатди. Бу усул нафақат самарали, балки хавфсиз ҳамдир: у жигарда SОАТ2 ни блоклашда олдинги тадқиқотларда кузатилган жигарда ёғ тўпланишининг олдини олади.
Таъсир механизми ёғларни ташиш учун масъул бўлган CD36 оқсилининг парчаланишини ўз ичига олади. SОАТ2 нинг бостирилиши ҳужайра стрессини келтириб чиқаради ва RNF5 ферментини фаоллаштиради, бу CD36 нинг йўқ қилинишига ёрдам беради, ичакдаги ёғларнинг сўрилишини сезиларли даражада камайтиради.
Келажакда тадқиқотчилар одамларда қўлланилиши мумкин бўлган муолажанинг самарадорлиги ва хавфсизлигини тасдиқлаш учун каттароқ ҳайвонларда синовлар ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар беради lenta.ru.