Учрашувда Ёшлар парламентининг истиқболдаги вазифалари, амалга оширилиши зарур бўлган долзарб масалалар муҳокама марказида бўлди.
Бундан ташқари, Ёшлар парламенти аъзоларининг фаолияти ҳамда келгусидаги ишлар юзасидан Ёшлар парламенти комиссиялари раисларининг ахборотлари эшитилди.

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Б.Сайфуллаев томонидан Ёшлар парламенти аъзоларига тегишли таклифлар, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари тўғрисида сўз юритилиб, бажарилиши керак бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати